Словенияда илк исломий комплекснинг қурилиши бошланди


Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Европа минтақасидаги бўлими Словениянинг «RTV» телеканалига таяниб хабар беришича, мамлакат илк масжиди ва исломий комплексининг қурилиши душанба 16 –сентябр куни Словения бош вазири Аленка Братосик ва бошқа давлат ва диний идоралар масъуллари ҳамда минглаб мусулмонлар иштирокида бошланди.


Хабарда маълум қилинишича, масжид, 40 метрли минора, ўқув ва спорт заллари, кутубхона ва меҳмонхоналардан иборат бўладиган мазкур комплекс 11 минг квадрат метр кенгликдаги майдонда қурилади.


Словения исломий комплексининг қурилиш харажати учун 12 миллион евро ажратилган ва унинг қурилиши уч йил жараёнида якунига етиши кутилмоқда.


Қайд этиш ўринлики, Словениянинг 2 миллион нафар аҳолиси бор ва унинг 6 фоизга яқинини мусулмонлар ташкил этади.


1289920