Инглиз тилидаги “Маҳжуба” ойномасининг 308 – сони Эрон Маданият ва исломий алоқалар ташкилоти қошидаги исломий тафаккур жамғармасининг ташаббуси ила чоп ва нашр этилди.
Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Ғарбий Осиё минтақасидаги бўлими хабар беришича, Эрон Маданият ва исломий алоқалар ташкилотининг оммавий алоқалар бўлимига кўра, ушбу ойнома исломий тафаккур жамғармасининг раиси Маҳдий Гулжоннинг масъул директорлиги ва Мино Салимийнинг бош муҳаррирлигида чоп этилмоқда.
Қайд этиш ўринлики, “Маҳжуба” ижтимоий, маданий ва диний ойнома бўлиб, кўпроқ ана шу мавзулардаги материал ва мақолалар чоп этилади ва жаҳоннинг 120 дан ортиқ ўлкасида тарқатилади.
1279282