Жорий йилнинг 30 –август куни Франциянинг Страссбург шаҳрида “Ислом иқтисодининг жаҳондаги ривожланиши” мавзусига бағишланган конференция бўлиб ўтди.
Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА) «pageshalal» ахборот сайтидан иқтибос олиб хабар беришича, мазкур конференция иқтисодий ва исломий масалалар бўйича бир қатор олим ва мутахассислар иштирокида бўлиб ўтди ва унда “Жаҳонда ўтган сўнгги ўттиз йил давомидаги Ислом иқтисодиёти ва исломий банк системасининг аҳволи”, “Ғарбий Африка ўлкаларида Ислом иқтисодиёти”, “Малайзияда Ислом иқтисодиёти”, “Ислом шариатининг кўрсатмалари асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг тижорат бозори” каби мавзулар муҳокама этилди.
1279631