کد خبر: 1281579
تاریخ انتشار : ۱۰ شهريور ۱۳۹۲ - ۲۲:۴۶

Америкада Қуръони карим нодир нусхаларининг кўргазмаси очилди

Яқинда Америка Қўшма Штатларида Қуръони карим қўлёзма ва нодир нусхаларининг кўргазмаси Бостон шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар санъат музейининг ташаббуси ила очилди ва 2014 –йилнинг феврал ойигача давом этиши кутилмоқда.



Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА) «oumma» ахборот сайтидан иқтибос олиб хабар беришича, мазкур кўргазма Бостон шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар санъат музейининг ҳамкорлигида очилган ва унда ўрта асрлардан йигирманчи асргача бўлган даврга мансуб Қуръони каримнинг 25 дан ортиқ қўлёзма ва нодир нусхалари кўргазмага қўйилган.


Ташкилотчиларга кўра, ушбу кўргазмани ўтказишдан мақсад Ислом мубин динининг ўтган асрлар жараёнидаги бой маданиятини таништириш ва қизиқувчиларга Каломуллоҳнинг нодир нусхаларини яқиндан кўрсатиш эканлиги айтилмоқда.


1280656


captcha