کد خبر: 1282267
تاریخ انتشار : ۱۲ شهريور ۱۳۹۲ - ۱۵:۲۶

Россияда салафийлик мафкураларига қарши курашиш чора –тадбирлари ўрганиб чиқилади

Россия мусулмонлари орасида салафийлик мафкуралари таъсирининг мезони хусусида олиб борилган оммавий сўров натижаларига асосан Тотористон мусулмонларининг уч фоизи салафийлик ақийдаларига издошлик қилишади, шу нуқтайи назардан ўлка исломий марказларининг иш дастурига мазкур ақийда ва мафкураларга қарши курашиш чора –тадбирларини ишлаб чиқиш масаласи киритилди.



Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Европа минтақасидаги бўлими Интерфаксга таяниб хабар беришича, ушбу хабарга кўра, Россия мусулмонлари орасида салафийлик ақийдалари ва мафкураларининг таъсирини ўрганиб чиқиш мақсадида жорий йилнинг апрел ойидан “Бизнес онлайн” интернет нашриясининг ташаббуси ила оммавий сўровлар олиб борилди ва ушбу лойиҳа асосан Шимолий Кавказ, Тотористон, Бошқирдистон, Мордавия, Оренбург, Нижный Новгород ва Пензада ижро этилди. Оммавий сўров натижалари эса бутун Россия бўйича мусулмонларнинг беш фоизи ваҳҳобийлар ва салафийлар мафкуралари ҳамда ақийдаларининг таъсири остида қолишганини кўрсатди.


1281882


captcha