کد خبر: 1282405
تاریخ انتشار : ۱۳ شهريور ۱۳۹۲ - ۰۶:۲۳

Ирландияда 2014 –йилда ўлканинг энг йирик масжиди қурилади

Ирландия давлатининг масъуллари ўлка мусулмонларининг талабига мувофиқ мамлакатнинг Клангрефен шаҳрида йирик масжид қурилишига розилик билдиришди.



Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА) «ajib» ахборот сайтига таяниб хабар беришича, Ирландия Исломий кенгашининг аъзоси ва Клангрефен шаҳар масжидини қуриш лойиҳасининг мувофиқлаштирувчиси Абдулҳасиб ушбу лойиҳа тасдиқланганидан мамнунлигини билдириб, таъкидладики, Клангрефен жомеъ масжиди Ирландия пойтахти Доблиннинг шимолий қисмида қурилади.


У илова этдики, мазкур масжид 5573 кв метр масоҳатдаги ер майдонида уч тавақада қурилади ва 3 минг нафарга яқин намозхонлар бу ерда намоз ўқишлари мумкин бўлади.


Унинг айтишича, қурилиши 2014-йилда бошланадиган Клангрефен жомеъ масжидининг иккита минораси бўлади.


1281986


captcha