Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Марказий Осиё минтақасидаги бўлими хабар беришича, Ориф Юнус оммавий ахборот воситаларига берган бу ҳақдаги интервюсининг давомида исломнинг Озарбойжондаги келажаги хусусида тўхталиб, таъкидладики, собиқ Совет Иттифоқи парчалангач инсонлар орасида эътиқод бўшлиғи вужудга келди, ваҳолангки эътиқод ва иймонсиз яшаш мумкин эмас.
Ориф Юнус сўзининг давомида илова этдики, коммунистик мафкуралардан сўнг мусулмонлар ва насронийлар ўз дин ва эътиқодларига қайтишга киришди. Айнан ана шу даврда Озарбойжонда ҳам исломга қайтиш тўлқини бошланди.
Унинг айтишича, Озарбойжон жамиятида исломийлашиш жараёни жадал суръатда кучайиб бормоқда ва бунинг муқобилида худосизлик ва мулҳидлик сатҳи эса тобора камайиб бормоқда.
У эслатиб ўтдики, агар 1982 –йилда Озарбойжон аҳолисининг жуда кам қисми мусулмон бўлган бўлса ҳозирги кунда ўлка халқининг 96 фоизи расман мусулмондир ва диний кўрсатмалар ҳамда аҳкомларга амал қилишади.
1282059