Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА) «aссакина» ахборот сайтига таяниб хабар беришича, Озарбойжон республикаси президенти офиси сиёсий ва ижтимоий бўлимининг бошлиғи Али Ҳасанов “Давлат ва нодавлат ташкилотлари ўртасидаги музокараларни мустаҳкамлаш” шиори остида ўтказилган конференция жараёнидаги изҳоротида давлат исломофобияга қарши кураш ва исломий маданият ва этикани тарғиб этиш учун алоҳида бюджет ажратганини маълум қилди.
Озарбойжон республикасининг ушбу масъули мазкур бюджетнинг миқдори қанча бўлганини айтмаган бўлса-да, аммо бу бюджет мусулмонларга қарши амалга ошаётган душманлик ва инсофсизликларга қарши курашиш учун ажратилганини таъкидлади.
1281878