کد خبر: 1283210
تاریخ انتشار : ۱۴ شهريور ۱۳۹۲ - ۱۳:۲۰

Россияда “Ҳалол глобус” журналининг илк сони чоп этилди

“Ҳалол глобус” журналининг илк сони яқинда Россия пойтахти Москва шаҳрида чоп этилди.



Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Европа минтақасидаги бўлими хабар беришича, Россия Муфтийлар кенгашининг оммавий алоқалар бўлими 4 –сентябр куни ушбу хабарни эълон қилиш билан бирга илова этдики, ушбу журнал Россия Муфтийлар кенгаши ва Ҳалол стандарт ва сертификат бериш халқаро марказининг ҳамкорлигида ҳар уч ойда бир бор Москвада чоп этилиб, бутун Россия миқёсида тарқатилади.


Россия Муфтийлар Кенгашининг раиси Шайх Равил ҳазрат Ғайнуддин мазкур журналнинг муқаддимасида таъкидлашича, “Ҳалол глобус” журнали асосан Россия ва жаҳонда ҳалол саноат ривожланишининг бугунги вазияти ва келажакдаги истиқболлари ҳамда бу маҳсулотларнинг соғлом жамиятни вужудга келтиришдаги ўрнини баён этиш ва бу ҳақда мақола ҳамда материаллар чоп этиш мақсадида таъсис этилган.


1282409


captcha