کد خبر: 1284329
تاریخ انتشار : ۱۷ شهريور ۱۳۹۲ - ۰۹:۳۰

Москвада ҳаж амалларини бажаришга бағишланган ўқув машғулоти бошланди

Ҳажга борувчи зиёратчиларга мўлжалланган ва ҳаж амалларини ўрганишга бағишланган ўқув машғулоти шанба 7 –сентябр кунидан Россия пойтахти Москва шаҳрида бошланди.



Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Европа минтақасидаги бўлими хабар беришича, мазкур лойиҳанинг асосий ижрочиси ўлароқ Россия Муфтийлар Кенгаши тарқатган маълумотга кўра, Байтуллоҳ зиёратчиларига мўлжалланган мазкур машғулот маҳаллий вақт билан соат 11 да пойтахтнинг жомеъ масжидида ўнлаб москвалик бўлғуси ҳожилар иштирокида бошланди.


Москва шаҳар жомеъ масжидининг имом –хатиби Ислом ҳазрат Зарифовга кўра, бу машғулотлар жараёнида иштирокчилар ҳажни адо этиш одоблари ва қоидалари ҳамда муқаддас жойларни зиёрат қилиш тартиби билан танишадилар ва уларнинг бу борадаги саволларига мутахассислар жавоб беришади.


Қайд этиш ўринлики, бу каби ўқув машғулотлари Россия турли минтақаларининг жомеъ масжидларида ҳам бошланган бўлиб, бир ой давом этиши кутилмоқда.


1283821


captcha