کد خبر: 1284331
تاریخ انتشار : ۱۷ شهريور ۱۳۹۲ - ۰۹:۳۱

Тошкентда хотин-қизлар Қуръон мусобақаси ўтказилди

Яқинда Тошкентда жойлашган Ўзбекистон Мусулмонлар идораси қошидаги “Ҳадичаи Кубро (са) номидаги аёл-қизлар ислом ўқув билим юртида «Қориялар мусобақаси»нинг саралаш босқичи бўлиб ўтди.



Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Марказий Осиё минтақасидаги бўлими хабар беришича, мазкур мусобақада Ўзбекистон диний идорасининг хайрия бошқармаси ходими Худойбердиев Фаррух, Ислом Университети IV-курс талабаси Нўъмонов Камолиддин ва билим юрти ўқитувчиси Шайха Одинахон Муҳаммад Юсуфлар ҳайъат аъзолари сифатида қатнашдилар.


Мусобақа икки йўналишда - мураттаб ва мужаввид қориялар йўналишида бўлиб ўтди. Мураттаб қориялар йўналиши бўйича 3 нафар, мужаввид қориялар йўналиши бўйича эса 5 нафар талабалар иштирок этди.


Мусобақа якунида билим юрти мудираси Шодиева Розия сўз олди ва мусобақа ғолибларини эълон қилди. Мураттаб қориялар йўналиши бўйича Мираҳмадова Моҳинур I-ўрин соҳибаси деб топилди. Мужаввид қориялар йўналиши бўйича эса Абдулаҳадова Муқаддам I-ўрин соҳибаси деб топилди. Ғолибаларга эсдалик совғалари тақдим қилинди. Мусобақа Қуръони Карим тиловати ва хайрли дуолар билан якунланди.


Эслатиб ўтамиз, мусобақа ғолибалари энди яқинда ўтказилиши режалаштирилаётган «Қориялар мусобақаси»нинг Тошкент шаҳар босқичида иштирок этадилар.


1283279


captcha