Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Европа минтақасидаги бўлими хабар беришича, Тотористон Мусулмонлар идорасининг матбуот хизматига кўра, ушбу анжуманда давлат ва диний идоралар масъуллари, шу жумладан Уляновск вилоятининг ҳокими Сергей Морозов, республика бош қозийси Жалил ҳазрат Фазлиев, “Ислом қабул қилинишининг минг йиллиги” номидаги олий исломий мадрасанинг директори Илёс ҳазрат Зиганшин ва Россия Муслималари анжумани ижтимоий ташкилотининг раиси Ноила Зиганшина ва бошқалар иштирок этишди.
Хабарда ёзилишича, мазкур тадбирда соғлом оилавий алоқалар, жамиятда спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддалар истеъмоли ривожланишининг салбий оқибатлари, шунингдек бу муаммоларни ечишдаги дин ва тиббиётнинг роли каби мавзулар муҳокама этилди.
1285553