کد خبر: 1288590
تاریخ انتشار : ۲۵ شهريور ۱۳۹۲ - ۰۶:۱۱

Ҳиндистонда “Роҳи Ислом” фаслномасининг дижитал нусхаси нашр этилди

Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳридаги Эрон Ислом жумҳурияти Маданият ваколатхонаси қошидаги форсий тадқиқот марказининг ташаббуси ила форс тилидаги “Роҳи Ислом” «راه اسلام» ва “Қанди порсй” «قند پارسی» фаслномаларининг электрон нусхалари интернет сайтида нашр этилди.



Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Ғарбий Осиё минтақасидаги бўлими хабар беришича, Эрон Маданият ва исломий алоқалар ташкилотининг оммавий алоқалар бўлимига кўра, “Роҳи Ислом” «راه اسلام» ва “Қанди порсй” «قند پارسی» фаслномаларининг электрон нусхалари PDF файли шаклида Эрон Маданият ваколатхонасининг http//newdelhi.icro.ir интернет сайтида нашр этилди.


Мазкур журналларда асосан диний, маънавий, илмий, тарихий, сиёсий –ижтимоий мавзуларда қизиқарли мақола ва материаллар берилган.


Эслатиб ўтамиз, бугунги кунгача “Роҳи Ислом” «راه اسلام» нинг 223 та сони ва “Қанди порсй” «قند پارسی»нинг 58 та сони нашр этилган.


1288277


captcha