Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Европа минтақасидаги бўлими хабар беришича, тадбир ташкилотчиларига кўра, ушбу семинарни ўтказишдан кўзда тутилган бош мақсадлардан бири Россия ишбилармонлари, тадбиркорлари ва илмий дойраларини Қозоқистоннинг ҳалол саноати соҳасидаги тажрибалари билан таништиришдир.
Мазкур семинар Россия Ислом университетининг ташаббуси ва Тотористон Мусулмонлари Диний идораси қошидаги Ҳалол қўмитасининг ҳамкорлигида ва ишлаб чиқариш ҳамда саноат корхоналарининг вакиллари, бизнесменлар, Россия турли минтақаларидаги исломий ўқув муассасаларининг ўқитувчи ва талабалари иштирокида ўтказилади.
Семинарда ҳалол саноати бўйича таниқли қозоқ эксперти ва Қозоқистон ҳалол саноати жамиятининг раиси Марат Сарсонбаев маъруза қилиши кутилмоқда.
1289916