کد خبر: 1290862
تاریخ انتشار : ۳۰ شهريور ۱۳۹۲ - ۰۶:۲۰
Ислом Ҳамкорлиги Ташкилоти маълум қилди

Сионистик жиноятлар делоси БМТ бош Ассамаблеясида кўриб чиқилади

Ислом Ҳамкорлиги Ташкилоти бош котиби Акмалуддин Эҳсон ўғлу ушбу ташкилот Исроил режимининг Масжидулақсога қарши ҳужумлари БМТ Бош Ассамблеясининг бўлғуси саммитида кўриб чиқилишини маълум қилди.



Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА) Islam.ru ахборот сайтидан иқтибос олиб хабар беришича, Эҳсон ўғлу яқинда тарқатилган ёзма баёнотда Ислом Ҳамкорлиги Ташкилоти Исроил режимининг Масжидулақсога қарши тажовузлари масаласини Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеясида муҳокама қилдириш тадоригини кўраётганини билдирди.


У Исроил режими полициясининг яҳудийлар посёлкаларида яшовчилар хавфсизлигини таъминлаш баҳонаси билан Масжидулақсога уюштираётган доимий ҳужумларини қоралаш билан бирга, Ислом олам бу масала қаршисида бандан ортиқ қўл қовуштириб ўтиролмаслигини айтди.


Ислом Ҳамкорлиги Ташкилоти бош котиби айни пайтда ўз баёнотида ЮНЕСКО, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши ва Ислом Ҳамкорлиги Ташкилотига аъзо мамлакатлардан халқаро тинчлик –хавфсизликни сақлаш борасидаги вазифаларига амал қилишлари ва Исроил режимини ўзи ҳамда радикал яҳудийларнинг тажовузлари ва зўравонликларини тўхтатишга чақиришларини ҳам талаб қилди.


1290706


captcha