کد خبر: 1290863
تاریخ انتشار : ۳۰ شهريور ۱۳۹۲ - ۰۶:۲۱

Теҳрон жумъа намози хутбаларининг шарҳи

Теҳроннинг бу ҳафтадаги жума намози ҳам одатдагидек Теҳрон олийгоҳининг катта мусаллосида минглаб намозхонлар жамоати ва Оятуллоҳ Аҳмад Жаннатийнинг муваққат имомлигида ўқилди.



Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА) хабар беришича, Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби хутба жараёнида Сурияда уруш оловини ёқишга уринаётган томонларни Сурияга қарши ҳар қандай ҳарбий ҳужум энг аввало урушхоҳлар ва урушни бошлаган томонларга қаттиқ зарба уриши хусусида огоҳлантирди.


Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби Оятуллоҳ Аҳмад Жаннатий Сурия воқеа -ҳодисалари ва ҳам АҚШ ва Ғарб давлатлари ҳимояси остидаги радикал гуруҳлар, хусусан Алқоида террористик гуруҳи томонидан ўлканинг бегуноҳ халқи террор этилаётганига ишора қиларкан, -Сурияда ҳар қандай ҳарбий дахолатлар ва янги урушни бошлаш барчадан аввал урушни бошлаган томонларга кучли зарар етказади,- дея таъкидлади.


Оятуллоҳ Жаннатий шунингдек Сурияга қарши ҳарбий ҳужумга нисбаттан халқаро миқёсдаги мухолифатлар ва зиддиятлар жараёнини баён этаркан, Сурия буҳронини фақат мантиқ ва музокара йўли орқали ечиш мумкинлигини таъкидлади.


Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби, хутба давомида 22 чи сентябрга тўғри келадиган Эрон Муқаддас мудофаа ҳафтаси ва Эронга қарши Ироқнинг юклатилган урушининг санасига ишора қиларкан, -Ироқ армияси Ғарб давлатларининг ҳимояси остида Исломий инқилоб ғалаба қозонганининг ибтидоси ва дастлабки йилларида Эронга қарши ҳужумларни бошладики, исломий жумҳурият эндигина шаклланганди ва ташқи таҳдид ва ҳужумларга қарши кураш олиб боришга тайёр эмасди, -деди.


Оятуллоҳ Жаннатий Муқаддас мудофаа даврида Эрон халқи қаҳрамонлик, жасурлик ва матонат билан ўз ватанини ҳимоя қилганини баён этиб, эронлик ёш йигитлар ўз ихтиёрлари ва кўнггиллилар сифатида фронтга боришди ва ўз ватанидан ҳимоя этиш йўлида матонат ва қаҳрамонликлар кўрсатиб, кўплари шаҳид бўлишди ва яна кўпчилиги ярадор бўлишди ва ниҳоят бу маданиятнинг ҳокимияти ислом динини яна бир маротаба қайта тиклашга муваффақ бўлди деб айтди.


1290769


captcha