Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Европа минтақасидаги бўлими хабар беришича, Англия Ислом Маркази тарқатган маълумотга кўра, бу конференция маҳаллий вақт билан соат 9:15 дан Эрон Ислом жумҳурияти, Миср Англия, Германия, Алжазойир, Ироқ, Мавриятания, Ҳиндистон, Яман, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Сурия, Ироқ Курдистони ва Тунис ўлкаларининг вакиллари иштирокида Лондондаги Англия Ислом Марказида ўтказилди.
Тадбир бошида Англия Ислом Марказининг раиси Ҳужжатулислом вал муслимийн Муъизий “Исломий бирлик фирқачилик бўҳронлари қаршисида” деб номланган мақоласини тақдим этди.
У ўз мақоласида фирқачилик ва миллатчилик каби иллатларнинг келиб чиқиши ҳамда унинг жамият ривожланиши, шу жумладан мусулмонлар бирлигига салбий таъсирларини таҳлил этган.
1291544