کد خبر: 1292811
تاریخ انتشار : ۰۲ مهر ۱۳۹۲ - ۰۵:۵۱

Афғонистонда Ислом олами уламоларининг конференцияси ўтказилади

Афғонистон Тинчлиги Олий Кенгашининг матбуот котиби сешанба 24 –сентябр куни Кобул шаҳрида Ислом олами уламоларининг конференцияси бўлиб ўтишини маълум қилди.



Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Европа минтақасидаги бўлими хабар беришича, Афғонистон Тинчлиги Олий Кенгашининг матбуот котиби Мавлавий Шаҳзода Шоҳид ушбу хабарни эълон қилиш билан бирга илова этдики, мазкур конференция исломий ўлкалар, шу жумладан Сурия ва Мисрдаги мавжуд муаммоларни ечиш йўлларини таҳлил этиш мақсадида ўтказилади.


У сўзининг давомида исломий ўлкаларда уруш, зўравонлик ва нотинчликлар давом этаётганига ишора этиб, таъкидладики, Ислом оламининг уламолари доимий равишда бу каби тадбирларда иштирок этиш ва муносиб чора йўлларини топишда ўз улушларини қўшиш сари муҳим одимлар қўйишга вазифадордир.


Эслатиб ўтамиз, мазкур конференция Исломий ўлкалар, шу жумладан Эрон дин уламоларининг ҳамкорлигида ўтказилади.


1292366


captcha