Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Европа минтақасидаги бўлими хабар беришича, Тотористон Мусулмонлари Диний идорасининг маълумотига кўра, бу анжуман туман ва шаҳар дин уламолари, руҳонийлари, имомлари, шунингдек исломий ўқув муассасаларининг ўқитувчи ва талабалари иштирокида ўтказилди.
Анжуман жараёнида терроризм пайдо бўлишининг тарихи, уни ўйлаб топганларнинг мусулмонларга қарши режа ва дастурлари ҳамда Ислом мубин динининг терроризмга муносабати каби мавзулар муҳокама этилди.
Маърузачиларнинг аксарияти Ислом тинчлик ва меҳр –муҳаббат дини эканлиги ва бу илоҳий диннинг террорга мутлақо алоқаси йўқлигини таъкидлашди.
1294232