کد خبر: 1294506
تاریخ انتشار : ۰۶ مهر ۱۳۹۲ - ۰۸:۳۹

Тотористонда Исломнинг террорга қарши позициялари таҳлил этилди

“Ислом террорга қарши” шиори остидаги илмий –амалий анжуман пайшанба 26 –сентябр куни Тотористоннинг Буинск шаҳрида бўлиб ўтди.



Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Европа минтақасидаги бўлими хабар беришича, Тотористон Мусулмонлари Диний идорасининг маълумотига кўра, бу анжуман туман ва шаҳар дин уламолари, руҳонийлари, имомлари, шунингдек исломий ўқув муассасаларининг ўқитувчи ва талабалари иштирокида ўтказилди.


Анжуман жараёнида терроризм пайдо бўлишининг тарихи, уни ўйлаб топганларнинг мусулмонларга қарши режа ва дастурлари ҳамда Ислом мубин динининг терроризмга муносабати каби мавзулар муҳокама этилди.


Маърузачиларнинг аксарияти Ислом тинчлик ва меҳр –муҳаббат дини эканлиги ва бу илоҳий диннинг террорга мутлақо алоқаси йўқлигини таъкидлашди.


1294232


captcha