Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Европа минтақасидаги бўлими хабар беришича, Қрим автоном республикаси Мусулмонлари Диний идорасининг матбуот хизматига кўра, ушбу қурултойда ўлка ва Украина Мусулмонлари Диний идораси ҳамда Муфтийлар Кенгашининг масъуллари ва ходимлари, дин уламолари, руҳонийлар, жамоат имомлари, айрим давлат идораларининг масъуллари, шу жумладан Қрим Миилий парламенти спикерининг ўринбосари ва республикада фаолият кўрсатувчи 350 та исломий анжуман аъзолари ва вакиллари иштирок этишди.
Қурултой жараёнида асосан Қрим Муфтиёти ва Мусулмонлар Диний идорасининг ўтган сўнгги беш йил жараёнидаги фаолияти, ўлкада исломий таълим ва тарбия ҳамда ҳалол маҳсулотларни ишлаб чиқариш ривожланишининг жараёни каби масалалар муҳокама этилиб, янги муфтий ва унинг ўринбосарлари сайланди.
Иштирокчилар бир овозда ҳозирги муфтий ҳожи Амирали Аблаевни қайтадан Қрим республикасининг муфтийси лавозимига сайлашди.
1295180