کد خبر: 1295812
تاریخ انتشار : ۰۸ مهر ۱۳۹۲ - ۰۶:۰۶

Тотористонда Қуръон қўлёзма нусхаларининг кўргазмаси очилди

“Қуръон қўлёзма нусхаларининг тотор халқининг ижтимоий ва маънавий турмушидаги ўрни” шиори остидаги кўргазма Эрон Ислом жумҳурияти Маданият ваколатхонасининг ташаббуси ила Тотористонда очилди.



Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Европа минтақасидаги бўлими хабар беришича, мазкур Қуръон кўргазмасини уюштиришда шунингдек Тотористон Маданият вазирлиги, Кремл саройи музейи, Федерал олийгоҳ тил ва адабиёт институти ҳам ҳамкорлик қилмоқда ва кўргазма жорий йилнинг 1 –ноябригача давом этиши кутилмоқда.


Кўргазманинг очилиш маросимида тотористонлик бир қатор диний, сиёсий, маданий арбоблари, диний масалалар бўйича тадқиқотчилари, имом –хатиблар, диний ўқув даргоҳларининг ўқитувчи ва мураббийлари иштирок этишди.


1295317


captcha