“Йил имоми” кўрик танловининг якуний босқичи яқинда Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида мамлакат Мусулмонлари Диний идораси ва Дин ишлари бўйича қўмитанинг ташабуси ва ҳамкорлигида ўтказилди.
Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Марказий Осиё минтақасидаги бўлими хабар беришича, Ўзбекистон Мусулмонлари Диний идорасининг расмий веб сайти тарқатган маълумотга кўра, мазкур идора тизимидаги масжидлар имом-хатиблари ўртасидаги “Йил имоми – 2013” кўрик танловининг якуний, республика босқичи ўтказилди. Ушбу танловнинг якуний натижалари қуйидагиларни ташкил этди. Умумий 301 балл тўплаган Навоий вилояти Хатирчи тумани “Имоми Аъзам” жоме масжиди имом-хатиби Эргашев Мухаммади биринчи ўринни эгаллади ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг биринчи даражали дипломи ва LG компьютери жамланмаси билан тақдирланди.
Танловда 300 балл тўплаган Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани “Юсуф эшон” жоме масжиди имом-хатиби Матсапаев Абдураҳмон иккинчи ўрин соҳиби деб топилди ва ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг иккинчи даражали дипломи ва телевизор билан тақдирланди.
Учинчи ўринга 295 ва 289 балл тўплаган Андижон вилояти Олтинкўл тумани “Оқтепа” жоме масжиди имом-хатиби Санжарбек Маманазаров ва Самарқанд вилояти Оқдарё тумани “Махдуми Аъзам” жоме масжиди имом-хатиби Олимхон Юсупов лойиқ деб топилди ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг учинчи даражали дипломи ва кичик иситгич печ билан тақдирланишди. Қолган барча иштирокчиларга LG DVD player ва бошқа қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Танлов якунида Ўзбекистон муфтийси Усмонхон Алимов ҳазратлари имомлар ўз устида ишлашдан ҳеч қачон тўхтамаслик, доимий изланишда бўлиши ва шунга ўхшаш қимматли тавсияларини баён қилиб, юрттинчлиги, халқ фаровонлиги ва динимиз равнақига дуои хайр қилиш билан якунлади.
1295768