“Радикализмга қарши кураш” мавзусига бағишланган бир кунлик семинар “Имом Жаъфар Содиқ (а)” номидаги мадраса, Имом Бухорий (ра) жамғармаси ва “Ал Итрат” Муассасасининг ҳамкорлигида Танзаниянинг Доруссалом шаҳрида бўлиб ўтди.
Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Африка минтақасидаги бўлими хабар беришича, семинар маърузачилари турли жамиятларда дин шиори остидаги радикализмга чек қўйиш ва илоҳий динларнинг чинакам таълимотини ўрганиш ва ҳамжиҳатликда яшашни тарғиб этиш зарурлигини таъкидлашди.
Семинарда сўзга чиққан Танзания Муфтийси Шайх Симбо Ислом одоб –ахлоқ, англашув ва барча инсонлар ҳуқуқини ҳурмат қилиш дини эканлигини айтиб, Ислом номи билан одамларга ҳужум қилувчи, Аллоҳнинг фармони номи билан инсонларни ўлдирувчи кимсаларни ё Исломни яхши тушунмаган ёки Исломдан шахсий манфаатлари йўлида фойдаланувчи кишилар деб атади.
Шунингдек семинар нотиқларидан яна бири суннат аҳлининг олими, “Имом Бухорий” номидаги жамғарманинг раиси Шайх Халифа баъзи давлатларда баъзи гуруҳлар изга солган радикализмни динни бадном қилувчи ўта хавфли фитна эканлигини таъкидлади.
Унга кўра, афсуски мазкур тўдалар баъзи бир мамлакатларнинг ҳимояси остида минтақанинг айрим давлатлари, шу жумладан Сурия, Ироқ ва Афғонистонда улкан фожеаларни яратишмоқда, натижада одамлар Исломга нисбатан бадбин бўлишмоқда.
1297525