کد خبر: 1300531
تاریخ انتشار : ۱۷ مهر ۱۳۹۲ - ۰۷:۳۳

Украиналик зиёратчилар ҳажга жўнатилди

Украиналик зиёратчилар жорий йилнинг 7 ва 8 октябр кунлари мамлакатнинг Борисопол аэропортидан Саудия Арабистонига жўнатилди.



Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Европа минтақасидаги бўлими хабар беришича, Украина Мусулмонлари Диний идорасининг матбуот хизматига кўра, бу йил 160 нафар украиналик мусулмонлар ҳажга сафарбар этилди. Уларнинг 45 нафари аёллар эди.


Хабарда ёзилишича, украиналик зиёратчилар Уммон ўлкаси орқали Саудия Арабистонига кириб боришган. Улар жорий йилнинг 23 –октябр куни ўз юртларига қайтишади.


1299959


captcha