کد خبر: 1279916
تاریخ انتشار : ۰۶ شهريور ۱۳۹۲ - ۲۰:۳۶
Озарбойжон Таълим ва тарбия вазири таъкидлади

Ҳижобли ўқувчилар янги ўқув йилида мактабга киришга ҳақли эмаслар

Озарбойжон Таълим ва тарбия вазири мамлакат ўқувчи қизларининг янги ўқув йилидаги мактаб формалари ҳақида тўхталар экан, -ўқувчи қизлар ҳижобсиз ва фақатгина мактаб формасида мактабга боришади, -деди.



Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Марказий Осиё минтақасидаги бўлими хабар беришича, Озарбойжон Таълим ва тарбия вазири оммавий ахборот воситаларининг вакилларига берган интервюсида юқоридаги сўзларни айтиш билан бирга илова этдики, Озарбойжон республикасининг таълим ҳақидаги қонуни ва мактаблар низомига асосан ўқувчилар формалари таҳсил оладиган мактабларининг низомига асосан белгиланади.


Қайд этиш ўринлики, ўтган 2012 –ўқув йилида ҳижобли ўқувчи қизлар мактабларга киритилмаганига қарши танқид ва эътирозлар юзага келди ва айрим диндорлар ҳамда ота –оналар бу тартиб –интизомга қарши норозилик намойишлари ўтказишди.


1279475


captcha