کد خبر: 1279918
تاریخ انتشار : ۰۶ شهريور ۱۳۹۲ - ۲۰:۳۹

Ислом инқилоби буюк раҳбарининг баёноти

Ислом инқилоби буюк раҳбари Оятуллоҳил узмо Хоманаий Теҳронда Уммон қироли билан ўтказган учрашувида бегоналар дахолатлари минтақадаги муаммо ва қийинчиликларнинг асосий омили эканлигини таъкидлади.



Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА) хабар беришича, Ислом инқилоби буюк раҳбари Оятуллоҳил узмо Хоманаий ҳазратлари чоршанба 28 –август куни Теҳронда Уммон қироли Султон Қобус бин Саъид ва унга ҳамроҳлик қилган ҳайъат билан ўтказган учрашувларида минтақа шароити буҳронли ва кризисли эканлини таъкидлаб, -бу вазъиятнинг асосий омили бегоналарнинг турли хил дахолатларидир,- деди.


Ислом инқилоби буюк раҳбари Оятуллоҳил узмо Хоманаий шунингдек минтақадаги ўта хавф -хатарли масалалардан бири диний, миллий, этник ва фирқавий маслалар сиёсий қарамақаршиликлар ва ихтилофларга аралашиб кетган эканлини баён этиб, -афсуски, минтақадаги айрим мамлакатлар ҳимояси билан барча мусулмон гуруҳлар билан урушни бошлаган такфирийлар гуруҳи шаклланди,- дея таъкидлади.


Оятуллоҳил узмо Хоманаий сўзининг давомида, - бу тўда ҳомийлари унинг олови уларга ҳам зарар етказишини била олишлари лозим деди.


Ислом инқилоби буюк раҳбари Оятуллоҳил узмо Хоманаий Исломий шунингдек, минтақада доимий таҳдид бўлиб келаётган сионистик режим АҚШнинг ҳартомонлама ҳимояси остида қарор топганини баён этиб, босқинчи сионистик режим оммавий қирғин қуроллар омборларига эга бўлиш билан минтақа учун хавф -хатарли ва жиддий таҳдид ҳисобланади, - дея таъкидлади.


Ислом иниқлоби буюк раҳбари минтақа умумий хавфсизликга эҳтиёж сезмоқда ва бу нарса минтақада оммавий қирғин қуролларни манъ этилганидан кейин амалга оширилишини таъкидлади.


Айни пайтда Уммон қироли Султон Қобус ҳам мазкур учрашувда Ислом инқилоби буюк раҳбари билан учрашганидан мамнун эканлигини билдирар экан, Эрон ва Уммон мамлакатларининг маданий ва тарихий алоқаларига ишора этиб, иккала ўлка алоқаларини яхши ва ижобий деб баҳолади ҳамда Эрон президенти билан кечган музокараларда турли соҳалар жумладан иқтисодий, танспрот, транзит ва энергетика тармоқларига оид ҳамкорликларни кенгайтириш масалалалари кўриб чиқилганини айтди.


У шунингдек минтақада ўта нозик ва хавфли вазият ҳукм сураётгани ва босқинчи сионистик режим таҳдидлигича қолаётганига ишора этиб, Ислом иниқлоби буюк раҳбарининг барча сўзларини тасдиқлаш билан бирга, ҳозирги шароитдан чиқиш учун минтақа ўлкалари ўртасида ҳамкорликларни кучайтириш ва халқлар ўртасида тинчлик-барқарорликни ўрнатиш зарурлигини таъкидлади.


1279701


captcha