“Қуръон санъат кўзгусида” кўргазмаси қуръоний ҳафтани ўтказиш мақсадида душанба 26 –август кунидан Босния пойтахти Сараево шаҳрида Эрон Ислом жумҳурияти Маданият ваколатхонасининг ташаббуси ила ўтказилмоқда.
Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Европа минтақасидаги бўлими хабар беришича, мазкур кўргазма Сараево олийгоҳининг бир қатор олим ва ўқитувчилари ҳамда зиёлийлари, шунингдек Босния ва Герцеговинадаги Эрон Ислом жумҳуриятининг фавқулодда ва мухтор элчиси Саййидҳусейн Ражабий, Мулло Садро жамғармасининг раиси ҳужжатулисломи вал муслимийн Ийдий, Сараеводаги Эрон Ислом жумҳурияти Маданият ваколатхонасининг раиси Муҳаммадризо Ором, шунингдек Босния қуръоний, диний ва маданий ташкилотларининг бир қатор масъуллари, оммавий ахборот воситалари, шу жумладан Босния “Саҳар” телеканали ва ПРЕСС ТиВининг мухбирлари, матбуот ходимлари, Сараеводаги Эрон Ислом жумҳурияти элчихонасининг ишчи –ходимлари, ҳамда ўлкада яшовчи эронийлар иштирокида Сараево шаҳридаги “Ғозий Хусравбег” номидаги мактабда очилди.
Мазкур кўргазмада Эрон таниқли санъаткори ва хаттоти Муҳаммадали Сабзакорнинг Қуръон нуроний оятлари асосида тайёрланган 60 дан ортиқ асарлари намойишга қўйилган.
Хабарда айтилишича ушбу кўргазма бир ҳафта давом этади.
1279548