کد خبر: 1281613
تاریخ انتشار : ۱۱ شهريور ۱۳۹۲ - ۰۷:۴۹

Шимолий Америкада Қуръон қироати ўқув машғулоти бошланди

Қуръон қироатини ўрганишга бағишланган ўқув машғулоти инглиз тилида жорий йилнинг 1 –сентябр кунидан Шимолий Америкада ўлка Мусулмон Эронийлар фондининг ташаббуси ила бошланди.



Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Америка минтақасидаги бўлими хабар беришича, Шимолий Америка Мусулмон Эронийлар фондининг маълумотига кўра, Қуръони карим қироатини ўрганиш машғулоти ҳафтанинг якшанба кунлари маҳаллий вақт билан соат 11 да бошланиб, соат 13 гача давом этади.


Мазкур фонд ўз эълонида ушбу машғулотларда барча қизиқувчилар иштирок этишлари мумкинлигини маълум қилган.


1281217


captcha