کد خبر: 1282270
تاریخ انتشار : ۱۲ شهريور ۱۳۹۲ - ۱۵:۲۸

Қирғизистонда Исломий Маданият ва таълим фонди таъсис этилади

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев яқинда ўлкадаги диний вазиятни ўрганиб чиқишга бағишлаб давлат ва диний масъуллар иштирокида ўтказилган мажлис жараёнида мамлакатда Исломий Маданият ва таълим фондини таъсис этиш лойиҳасини қўллаб –қувватлади.



Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Марказий Осиё минтақасидаги бўлими хабар беришича, Қирғизистон президенти офисининг матбуот хизматига кўра, республикада Исломий Маданият ва таълим фондини таъсис этиш лойиҳаси исломий масалалар бўйича таниқли қирғиз мутахассиси ва олими Қодир Маликов томонидан ҳукуматга тақдим этилди ва унинг бу лойиҳаси давлат ва диний идоралар масъуллари томонидан маъқулланди.


Қодир Маликов Бишкек шаҳрида ўтказилган мазкур мажлисдаги маърузасида жумладан таъкидладики, Исломий Маданият ва таълим фонди президент офиси қошида таъсис этилади ва унинг фаолиятининг бош йўналишларидан бири асил исломий таълим, маданият ва мафкураларни ривожлантиришдир.


Қирғизистон президенти ушбу фонд таъсис этилишини қўллаб –қувватлаш билан бирга унинг лойиҳасини чуқурроқ таҳлил этиш ҳамда ижро этиш шароитларини ўрганиб чиқиш зарурлигини ҳам таъкидлади.


Қирғизистон мутахассисларига кўра, Исломий Маданият ва таълим фонди шунингдек масжидлар, исломий мадрасалар, имом –хатибларга кўмаклашиш ҳамда ислмоий китоб ва адабиётларни чоп этишда молиявий ёрдам кўрсатиш ишларини ҳам амалга оширади.


1281635


captcha