Теҳроннинг бу ҳафтадаги жумъа намози ҳам одатдагидек пойтахт олийгоҳининг катта мусаллосида минглаб намозхонлар жамоати ва Оятуллоҳ Саййид Аҳмад Хотамийнинг муваққат имомлигида ўқилди.
Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА) хабар беришича, Теҳрон жумъа намозининг муваққат имом хатиби Оятуллоҳ Саййид Аҳмад Хотамий Сурияда вужудга келган ўзгаришлар ғарб мамлакатларидаги либерал-демократик тафаккурининг маҳсули деб атади.
Имом хатиб Сурияга қарши Америка раҳбарлигида бўлаётган душманлик ҳаракатлари ва таҳдидлар ҳамда ушбу мамлакатда давом этаётган қотилликларни қоралаб, -буларнинг барчаси ғарб либерал-демократик тафаккурининг маҳсулидир, -дея таъкидлади.
Оятуллоҳ Аҳмад Хотамий илова этдики, Сурия қарийб ўттиз ойдирки, Америка, сионистик режим, Арабистон, Туркия ва Қатар ҳимоя этаётган террористлар ҳужумларининг оловида ёнмоқда.
Теҳрон жумъа намозининг муваққат имом хатиби Америка Суриядаги Алқоида гуруҳи билан ҳеч қандай ҳамкорлик қилмаётганига оид АҚШ Давлат котибининг охирги баёноти мутлақо ёлғон эканлигини айтиб, таъкилдладики, мавжуд маълумотлар ва факт -рақамлар Алқоида террористик амалиётларни бажариш учун Америка ва бошқа ҳомийларидан молиявий ёрдам ва ҳарбий тажҳизотлар олаётганини кўрсатмоқда.
Оятуллоҳ Саййид Аҳмад Хотамий Сурияда Алқоида Америка сиёсатининг ижрочиси эканлигига ишора этиб таъкидлади, бугунги кунда Америка ўз мақсадларига эришиш учун Сурияда Алқоидани ҳимоя этмоқда. Ваҳоланки, Америка давлати бир неча йил олдин Алқоидага қарши курашиш шиори билан Афғонистонга ҳужум уюштирган эди.
1283401