Қозоқистон ҳукумати ўлкада ваҳҳобийлик каби диний экстремистик тўдалар тафаккури таъсирининг олдини олиш учун бу каби ғоялар ва ақийдаларни тарғиб этувчи 46 та китоб ҳамда адабиётни таъқиқлади.
Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Марказий Осиё минтақасидаги бўлими хабар беришича, Қозоқистон республикаси Бош прокуратураси яқинда тарқатган баёнотида ушбу хабарни эълон қилиш билан бирга илова этдики, мамлакатнинг айрим минтақалари, айниқса Шарқий Қозоқистон вилоятида диний экстремистик тўдаларнинг фаолияти кенгайгач прокуратура мутахассислари улар фойдаланиб келаётган китоблар ва адабиётларни ўрганиб чиқишга киришишди.
Қозоқистон прокуратураси тадқиқотларининг натижасида 46 та адабиёт ваҳҳобийлик ғоялари ва мафкураларини тарғиб этишини кўрсатди.
Қайд этиш керакки, ҳозирги кунда таъқиқланган диний китоб ва адабиётлар рўйхати оммага маълум қилинган бўлиб, уларни нашр этиш, тарқатиш ёки улардан фойдаланишни ҳуқуқ –тартибот идоралари кучли назорат қилиб боришади.
1284439