Жорий йилнинг 3 –сентябр кунидан Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий халқаро марказида Ўзбекистон жомеъ масжидлари имом –хатибларининг 24 – босқич ўқув машғулотлари бошланди.
Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Марказий Осиё минтақасидаги бўлими хабар беришича, мазкур машғулотларда республиканинг барча вилоятларидан 70 нафар тингловчилар жалб қилинган.
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов, Масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар Қаюмов марказга ташриф буюрган имом-хатиблар билан суҳбатлашиб, тингловчиларга зарурий таклиф ва тавсияларни бериб ўтдилар.
Қайд этиш керакки, ўқув машғулотлари жорий йилнинг 2-ноябр кунигача давом этади.
1284899