Тотористон республикаси қозийларининг мажлиси сешанба 9-сентябр куни республика пойтахти Қозон шаҳрида бўлиб ўтди.
Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Европа минтақасидаги бўлими хабар беришича, Тотористон Мусулмонлари Диний идорасининг матбуот хизмати ушбу хабарни эълон қилиш билан бирга илова этдики, қозийлар мажлиси Мусулмонлар идорасининг фаоллар залида тотор қозилари, дин уламолари, руҳонийлар ва идора масъуллари иштирокида ўтказилди.
Тотористон бош қозийси Жалил ҳазрат Фазлиевнинг айтишича, мажлис жараёнида иштирокчилар қозийлар фаолияти ва дастурларини таҳлил этиш билан бирга, қурбон ҳайитига тайёргарлик, закот нисобини белгилаш, шунингдек исломий никоҳ кўрсатмалари ва тартиб –қоидаларини муҳокама этишди.
1286230