Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Европа минтақасидаги бўлими хабар беришича, Москва йигирма олтинчи китоб халқаро кўргазмаси китобхонлар учун энг муҳим воқиалардан бири ҳисобланади.
Бу йилги кўргазмада 56 та хорижий ва 1241 та маҳаллий нашриёт ўз маҳсулотлари билан иштирок этаётгани унинг янада кенгроқ сатҳда ўтказилаётганини кўрсатади.
Қайд этиш керакки, Эрон вакиллари ҳар доимгидек бу йил ҳам кўргазмада фаол иштирок этмоқдалар. Кўргазма томошабинларининг форсий асарлар, жумладан рус тилига таржима ва нашр этилган “Маснавий”, Имом Хумайний асарлари, Сўфийлик мероси, Исломда ҳидоят ва маслаҳат, Исломда сиёсий тузим ва давлат, Ҳозирги аср Эрон ҳикояларининг сайланмаси каби китобларга катта қизиқиш ва эътибор қаратишмоқда.
Қайд этиш ўринлики, Москва йигирма олтинчи китоб халқаро кўргазмаси якшанба 18 –сентябр куни якунига етади.
1286641