کد خبر: 1288221
تاریخ انتشار : ۲۴ شهريور ۱۳۹۲ - ۱۲:۰۳

Ўзбекистонда 27 та янги масжид қурилади

Ўзбекистон Мусулмонлари диний идораси мамлакатда жорий 2013 –йилнинг охиригача янги 27 та масжид қурилишини маълум қилди.



Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Марказий Осиё минтақасидаги бўлими хабар беришича, Ўзбекистон Мусулмонлари диний идорасининг матбуот хизмати яқинда тарқатган баёнотида бу хабарни эълон қилиш билан бирга илова этдики, жорий йилнинг ибтидосидан мамлакатда 27 та янги масжиднинг қурилиши бошланган ва айни пайтда вилоятларда 124 та масжидда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.


Ўзбекистон Мусулмонлари диний идораси масжидлар бўлимининг бошлиғи Муҳаммадназар Қайюмовнинг айтишича, ўтган 2012 –йилда ҳам ушбу идоранинг саъй –ҳаракати ва молиявий кўмагида мамлакат миқёсида 12 та янги масжид қурилди ва 20 дан ортиқ масжидларда таъмирлаш ишлари олиб борилди.


Хабарда маълум қилинишича, бугунги кунда Ўзбекистонда 2037 та масжид фаолият кўрсатмоқда.


1287289


captcha