کد خبر: 1294154
تاریخ انتشار : ۰۴ مهر ۱۳۹۲ - ۱۱:۳۲

Украинада «Исломда васатийлик» халқаро конференцияси ўтказилди

“Исломда васатийлик” мавзусига бағишланган учинчи халқаро илмий ва амалий конференция яқинда Укринанинг Донецк шаҳрида мамлакат Мусулмонлари Диний идораси, “Ар Раид” ижтимоий ташкилотлар жамияти ва Диний тадқиқотлар ва диний –маънавий алоқалар Марказининг ташаббуси ва ҳамкорлигида бўлиб ўтди.



Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Марказий Осиё минтақасидаги бўлими хабар беришича, Украина Мусулмонлари Диний идорасининг матбуот хизмати душанба 23 –сентябр куни тарқатган маълумотга кўра, мазкур конференция “Украинада Ислом ва исломшунослик” шиори остида Европа, Россия, Марказий Осиё, Ўрта Шарқ ва айрим араб ўлкаларининг дин уламолари ҳамда диний билимлар бўйича мутахассислари иштирокида ўтказилди.


Ташкилотчиларга кўра, “Исломда васатийлик” жаҳон миқёсида муътадил исломни ривожлантириш ҳамда мусулмонлар ўртасида исломий бирликни мустаҳкамлаш мақсадида уюштирилган.


Конференцияда Россиянинг вакили ўлароқ мамлакат Муфтийлар Кенгаши раисининг ўринбосари, Саратов вилоятининг муфтийси Муқаддас ҳазрат Бибарсов бошчилигидаги делегация иштирок этди.


1293460


captcha