کد خبر: 1294286
تاریخ انتشار : ۰۵ مهر ۱۳۹۲ - ۰۴:۴۶

Қозоқистонда жаҳон динлари раҳбарларининг конгресси бўлиб ўтди

Жаҳон динлари раҳбарларининг конгресси чоршанба 25 –сентябр куни Қозоқистонда Эрон Маданият ва исломий алоқалар ташкилотининг раиси Муҳаммадбоқир Хуррамшод иштирокида бўлиб ўтди.



Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Марказий Осиё минтақасидаги бўлими хабар беришича, Эрон Маданият ва исломий алоқалар ташкилотининг оммавий алоқалар бўлимига кўра, мазкур конгресс Остона шаҳрининг “Истиқлол” саройида ўтказилди.


Мазкур тадбирда Эрон Ислом жумҳурияти ҳайъатининг етакчиси ўлароқ Эрон Маданият ва исломий алоқалар ташкилотининг раиси Муҳаммадбоқир Хуррамшод маъруза қилди.


Конгрессда шунингдек Маданият ва исломий алоқалар ташкилоти динлараро диалог марказининг раиси Али Муҳаммад Ҳелмий ва “Исломий янги ҳикмат” Муассасасининг раиси Абдулҳусейн Хусрувпаноҳ ҳам иштирок этиб, маъруза қилишди.


Эрон Ислом жумҳуриятининг ҳайъати жаҳон динлари раҳбарларининг конгрессида иштирок этишдан ташқари Қозоқистон Маданият вазири, бош муфтийси ва республика Диний ишлар ташкилотининг раиси билан ҳам учрашиб, мулоқот қилди.


Қайд этиш ўринлики, жаҳон динлари раҳбарларининг конгресси Қозоқистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифи билан ўтказилди.


Ҳозирги кунда Қозоқистонда 140 дан ортиқ миллат ва элат ҳамда 40 га яқин дин ва эътиқод вакиллари яшайди.


1293757


captcha