کد خبر: 1294509
تاریخ انتشار : ۰۶ مهر ۱۳۹۲ - ۰۸:۴۰

Теҳрон жумъа намози хутбаларининг шарҳи

Теҳроннинг бу ҳафтадаги жумъан намози ҳам одатдагидек Теҳрон университетининг катта мусаллосида Оятуллоҳ Муҳаммад Имомии Кошонийнинг муваққат имомлигида ўқилди.



Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА) хабар беришича, жумъа намозининг муваққат имом хатиби Оятуллоҳ Муҳаммад Имомии Кошоний Эрон халқига қарши Саддом режимининг саккиз йиллик уруши давридаги Эрон халқининг муқаддас мудофааси инсоният тарихида мисли кўринмаган ўзликка эга эканлигини таъкидлади.


Теҳрон жумъа намозининг муваққат имом –хатибига кўра, мудофаа ва уруш дунёда турли бўлиши, баъзилари чегара ва тупроқни ҳимоя этиш ва айримлари янги юртларни забт этиш бўлса, Эрон халқининг муқаддас мудофааси Ислом ва Аллоҳ йўлидаги ҳаракат эди. Ушбу муқаддас мудофаада исломий Эроннинг ғайратли ёшлари Аллоҳ йўлига қонларини тақдим этган ҳолда, Эрон Ислом Жумҳуриятининг истиқлоли, иқтидори, ҳудудлари ва муқаддас тизимини ҳамоя этиш учун Аллоҳ билан муомала қилишди.


Оятуллоҳ Муҳаммад Имомии Кошоний жумъа намози хутбаларида шунингдек Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 68-йиғилишида қилган Эрон ислом жумҳурияти президентининг кучли, иқтидорли ва мантиқий баёнотини Эрон халқининг мазлумилигини баён этганини айтиб, илова қилдики: Империалист мамлакатлар, хусусан, Америка ўттиз беш йил давомида Эрон халқига зулм қилган.


Теҳрон жумъа намозининг муваққат имом хатиби Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси йиғилишида АҚШ президентининг "Вашингтон Эрон ислом жумҳуриятининг тизимини бартараф қилмоқчи эмас" деган сўзларига ишора этиб таъкидладики, унинг ушбу сўзлари сафсатадан ўзга нарса эмас. Исломий тизим исломий ўзликка эга тизимдир ва уни бартараф этиб бўлмайди.


1294373


captcha