کد خبر: 1295579
تاریخ انتشار : ۰۷ مهر ۱۳۹۲ - ۱۳:۴۸

Ўзбекистонлик ҳожиларнинг 2013 –йилдаги квотаси камаймайди

Ўзбекистон ҳукуматининг саъй –ҳаракатлари билан “Ҳаж-2013” мавсумида мамлакат ҳожиларининг квотаси тўлалигича сақланиб қолинди.



Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Марказий Осиё минтақасидаги бўлими хабар беришича, Ўзбекистон Диний ишлар қўмитаси ушбу хабарни эълон қилиш билан бирга илова этдики, кўпчиликка маълум бўлганидек, бугунги кунда Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳукумати “Ҳаж” ва “Умра” мавсумларида мамлакатга келадиган зиёратчиларга қулайликлар яратиш мақсадида Макка ва Мадина шаҳарларидаги икки харам ҳудудини кенгайтириш ишларини бошлаганлиги ҳамда муқаддас шаҳарлар инфраструктурасини тубдан ўзгартириш ишларини кенг кўламда давом эттираётганлиги сабабли “Ҳаж” ва “Умра” мавсумларида хориждан келадиган зиёратчилар сонини 20%га қисқартириш масаласида барча давлатла, шу жумладан Ўзбекистонга ҳам расмий мурожаат қилган эди.


Жорий йилнинг 15 июнида икки томонлама шартномага кўра Ўзбекистонда 5200 нафар зиёратчининг сафари билан боғлиқ барча режалаштирилган ишлар якунлангани ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасида тузилган шартномада кўрсатилган ўринларни сақлаб қолиш масаласида Дин ишлари бўйича қўмита томонидан Саудия Арабистони Ҳаж ишлари вазири номига хат йўлланди.


Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси мамлакат Маданият ва ахборот вазири Абдулазиз Муҳиддинхўжа ҳамда Ҳаж ишлари вазири Бандар бин Муҳаммад Хажжор билан квотани сақлаб қолиш юзасидан учрашувлар ўтказди.


Ўзбекистоннинг “Ҳаж-2013” мавсумида зиёратчилар сонини тўлалигича сақлаб қолиш масаласидаги уринишлари ўзининг самарали натижасини берди.


Расмий Тошкентнинг жорий йилнинг 24 сентябрь куни Ҳаж мавсумида зиёратчилар сонини сақлаб қолиш бўйича қилган мурожаатлари Саудия Арабистони Подшоҳи девонида кўриб чиқилгани ҳамда Ўзбекистондан Ҳаж зиёратига борадиганлар сонини 5200 нафар этиб белгиланганлиги тўғрисида Саудия Арабистони Ҳаж ишлари вазирлигидан хат олинди.


Шунга асосан ҳозирда барча зиёратчилар ҳужжатлари белгиланган тартибда Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Тошкентдаги элчихонасига виза расмийлаштириш учун тайёрланмоқда.


1295189


captcha