کد خبر: 1296442
تاریخ انتشار : ۰۹ مهر ۱۳۹۲ - ۰۴:۰۳

Самарқандда “Маънавий мерос ва ҳозирги замон” мавзусида семинар ўтказилди

“Маънавий мерос ва ҳозирги замон” мавзусидаги ўқув семинари Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий халқаро марказида ўтказилди.



Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Марказий Осиё минтақасидаги бўлими хабар беришича, “Маънавий мерос ва ҳозирги замон” мавзуси га бағишланган республика илмий-назарий семинари мазкур марказда Имом Бухорий халқаро маркази ва Ўзбекистон файласуфлари миллий жамиятининг ташаббуси ва ҳамкорлигида ташкил этилди.


Ушбу семинар Марказнинг ташкил этилиш тарихи, унинг фаолият йўналишлари, Ўзбекистондан етишиб чиққан буюк алломалар ҳаёти ва илмий меросини ўрганиш муаммолари, шунингдек, диний ходимлар малакасини ошириш йўналишида олиб борилаётган ўқув-услубий ишлар ҳамда республикамиз масжидларида фаолият кўрсатаётган имом-хатиблар ижтимоий, маънавий ҳаётига Марказдаги ўқувларнинг таъсири масалаларини тадқиқ этишга бағишланди.


Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Миллий универсистети, Қарши Давлат универститети, Гулистон Давлат универститети, Самарқанд Давлат универститети ва бошқа нуфузли ташкилотларнинг вакиллари иштирок этди.


Шунингдек, семинар доирасида Марказнинг илмий ходимлари томонидан нашр этилган китоблар, ўқув дастурлар, плакатлар, буклетлар ҳамда хаттотлик санъатидан намуналар анжуман иштирокчиллари эътиборига ҳавола этилди.


1295775


captcha