کد خبر: 1299953
تاریخ انتشار : ۱۶ مهر ۱۳۹۲ - ۰۷:۳۵

Покистонда “Ислом оламининг бўҳронлари” конференцияси ўтказилди

“Ислом оламининг бўҳронлари ва улардан чиқиш йўллари” мавзусидаги конференция Покистондаги Эрон Ислом Жумҳуриятининг Маданият ваколатхонаси ва “Муслим” тадқиқот институтининг ҳамкорлигида Исломобод шаҳрида ўтказилди ва унда асосан Сурия воқеа –ўзгаришлари муҳокама этилди.



Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Ғарбий Осиё минтақасидаги бўлими хабар беришича, мазкур конференция “Муслим” тадқиқот институтининг ректори Анвар Шодоний бошчилигида ўтказилди.


Тадбир бошида сўзга чиққан “Муслим” тадқиқот институтининг бош котиби Султон Аҳмад Али ушбу институтни ташкил этишдан кўзда тутилган асосий мақсадлардан бири исломий мамлакатлар бўҳронлари хусусида баҳс –мунозара қилиш ва фикр –мулоҳаза алмашишдир.


У илова этдики, бугунги кунда Афғонистон ва Ироқдан сўнг Миср ва Сурия ўлкалари ҳам уруш, қирғинбаротлар ва нотинчликларга юзма юз бўлган. Агар бу бўҳронлар тўғри ва ўз вақтида ечилмаса унинг учқуни Покистонда ҳам кенгаяди.


“Муслим” тадқиқот институтининг бош котиби таъкидладики, Сурияда бошланган уруш фирқавий бўлиб, зудлик билан тўхтатилиши керак.


1298807


captcha