کد خبر: 1285550
تاریخ انتشار : ۱۹ شهريور ۱۳۹۲ - ۰۵:۴۸

Россияда болалар ҳижоби кўргазмаси ўтказилади

Болалар ва ўсмирлар ҳижоби ва исломий либосларининг кўргазмаси жорий йилнинг 3 –ноябр кунидан Россиянинг Ростов вилоятида бошланади.



Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Европа минтақасидаги бўлими хабар беришича, Россия Мусулмонлари идорасининг матбуот хизматига кўра, ушбу кўргазма болалар ва ўсмирларнинг ҳижоб ва исломий либосларга бўлган қизиқишларини орттириш мақсадида уюштирилади.


Кўргазмада Россия ҳамда Шимолий Кавказ, шу жумладан Налчик, Черкасс ва Грознийда истиқомат қилувчи болалар ва ўсмирлар ҳижоби ва исломий либослари бўйича дизайнерларнинг маҳсулотлари намойишга қўйилади.


Хабарда ёзилишича, мазкур кўргазма 9 –ноябргача давом этади.


1284926


captcha