کد خبر: 1297161
تاریخ انتشار : ۱۰ مهر ۱۳۹۲ - ۰۸:۱۲

Россияда Қуръони каримни ёдлаш мусобақаси ўтказилади

12 ёшдан 25 ёшгача бўлган иштирокчиларга мўлжалланган Қуръони каримни ёдлаш мусобақаси жорий йилнинг 11 –октябр куни Россия Иваново вилоятининг маркази Иваново шаҳар жомеъ масжидида ўтказилади.



Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Европа минтақасидаги бўлими хабар беришича, Иваново вилояти Мусулмонлари Диний идорасининг матбуот хизмати 30 –сентябр куни тарқатган мурожаатномасида ушбу хабарни эълон қилиш билан бирга илова этдики, Қуръони каримни ёдлаш бўйича еттинчи минтақавий мусобақа вилоят Мусулмонлар идорасининг ташаббуси ҳамда Россия Муфтийлар Кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг ҳамкорлигида ўтказилади.


Мусобақа Қуръони каримнинг 30 –порасини ёдлаш (15 ёшгача бўлган иштирокчиларга мўлжалланган), 29- ва 30- пораларни ёдлаш (25 ёшгача бўлган иштирокчиларга мўлжалланган) ва 28-, 29- ва 30-пораларни ёдлаш (25 ёшгача бўлган иштирокчиларга мўлжалланган) наминацияларида бўлиб ўтади.


Ҳозирги кунда Иваново вилояти Мусулмонлари Диний идорасида мусобақада иштирок этишни хоҳловчи фуқароларни рўйхатга олиш ишлари бошланган.


1296445


captcha