کد خبر: 1280248
تاریخ انتشار : ۰۸ شهريور ۱۳۹۲ - ۱۹:۲۶

Эрон вакили Тунис Қуръон халқаро мусобақасининг ғолиби бўлди

Тунис учинчи Қуръон халқаро мусобақаси пайшанба 29 –август куни якунига етди ва Эрон вакили Маҳдий Шоиқ ушбу беллашувнинг қироат ва тажвийд наминациясида биринчи ўринни эгаллади.



Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА) “binaanews” ахборот агентлигидан иқтибос олиб хабар беришича, мусобақанинг якуний қисми Тунис Диний ишлар вазири Нуриддин Худдомийнинг иштирокида бўлиб ўтди ва мусобақада ғолибликни қўлга киритган Эрон вакили Маҳдий Шоиқнинг соринини вазирнинг шахсан ўзи топширди.


Мазкур мусобақанинг қироат ва тажвийд наминациясида шунингдек иккинчи ўринни Ливия вакили Усома Нажиб Фараж бин Шатвон, учинчи ўринни Тунислик Али бин Солиҳа, тўртинчи ўринни Марокашлик Босим Абдулғани ал Урва ва бешинчи ўринни Индонезия вакили Фатҳуллоҳ Ваҳиюддин Қарнайнлар эгаллашди.


Хабарда маълум қилинишича, Тунис Қуръон халқаро мусобақасининг Қуръонни ёдлаш наминацисида биринчи ўринни Камерунлик қори Ан Назир ал Башир, иккинчи ўринни Ливия вакили Насиб Солим Абдуллоҳ Солим, учинчи ўринни тунислик Муҳаммад бин Иброҳим, тўртинчи ўринни Яманлик Муҳаммад Холид Ёсин Муҳаммад ва бешинчи ўринни Марокашлик қори Ҳамза аз Зуъарлар қўлга киритишди.


Қайд этиш керакки, Тунис учинчи Қуръон ҳифзи ва қироати халқаро мусобақаси жорий йилнинг 24 –август куни жаҳоннинг 23 та ўлкасидан келган 44 нафар қорилар ва Қуръон ҳофизлари иштирокида Барбо шаҳрида бошланди ва 29 –август кунигача давом этди.


1280139


captcha