کد خبر: 1283331
تاریخ انتشار : ۱۵ شهريور ۱۳۹۲ - ۰۷:۵۱

Тотористонда муслималарга мўлжалланган ўқув машғулоти ўтказилди

Янги муслималарга мўлжалланган ўқув машғулоти пайшанба 5 –сентябр куни Тотористон республикаси пойтахти Қозон шаҳрида бўлиб ўтди.



Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Европа минтақасидаги бўлими хабар беришича, Тотористон Мусулмонлари Диний идорасининг матбуот хизматига кўра, ушбу ўқув машғулотининг бош мавзуларидан бири ислом динини қабул қилган хотин –қизларни исломий ҳижоб ва либослар билан таништириш эди.


Мазкур ўқув машғулоти “Аллоҳ гўзалдир ва гўзалликни севади” шиорти остида Қозон шаҳар жомеъ масжидида ўтказилди.


1282408


captcha