Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Европа минтақасидаги бўлими хабар беришича, ушбу анжуман 11 –сентябр куни рус олим ва мутахассислари ва эронлик олимлар иштирокида бўлиб ўтди.
Анжуманда сўзга чиққан эронлик олим ва тадқиқотчи, Теҳрон университети илмий ҳайъатининг аъзоси Ҳужжатулислом Ҳодий Арабий исломий иқтисод ва унинг турли кўламлари мавзусида маъруза қилди.
Тадбир бошида сўзга чиққан Москва Шарқшинослик институти эроншунослик бўлимининг мудири профессор Нина Маматова анжуманни уюштирган Эрон Маданият ваколатхонасига миннатдорчилик билдириш билан бирга, ўзи бошқараётган бўлимнинг мақсадлари, фаолияти ва режалари хусусида атрофлича маълумот берди ва эронлик олимлар ва мутахассисларнинг мазкур институт билан ҳамкорлик ва алоқалари янада кенгайишига умидворлик билдирди.
Шунингдек Москвадаги Эрон Ислом жумҳурияти Маданият ваколатхонасининг бошлиғи Ҳусан Таботабоий ҳам анжуман маҳсули ўлароқ рус эроншуносларининг бугунги Эрон ҳақидаги маълумотлари ва тасаввуротлари янада кучайишига умидвор эканлигини айтди.
1287045