کد خبر: 1287132
تاریخ انتشار : ۲۲ شهريور ۱۳۹۲ - ۰۹:۴۰

“Чечен қалби” масжиди Россия рамзи

“Чечен қалби” масжиди яқинда ўтказилган мамлакат рамзларини аниқлаш мусобақасида Кремл қасри билан бирга Россия ўлкасининг рамзи ўлароқ сайланди.



Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА) “Islam.ru” ахборот сайтидан иқтибос олиб хабар беришича, мазкур мусобақада Россия халқининг кўпчилиги “Чечен қалби” ва “Кремл қасри” ни мамлакатнинг асосий рамзлари сифатида тан олишди.


Қайд этиш керакки, Чеченистон пойтахти Грозний шаҳрида жойлашган “Чечен қалби” жомеъ масжиди Европанинг йирик масжидларидан биридир. Бу масжидга Чеченистон собиқ президенти марҳум “Аҳмад Қодиров” номи берилган бўлиб, 62 метрли минораларга эгадир ва Истанбулдаги “Кўк Масжид” арихитектураси асосида қурилган. Унда бир пайтнинг ўзида ўн минг намозхон сиғади.


1286609


captcha