کد خبر: 1287285
تاریخ انتشار : ۲۳ شهريور ۱۳۹۲ - ۰۵:۵۳

Нигерияда тарғиботчиларга мўлжалланган ҳаж ўқув машғулоти ўтказилди

Эрон Ислом жумҳурияти Маданият ваколатхонасининг ташаббуси ва Африка “Аҳли байт (а)” Кенгашининг ҳамкорлигида Лагасдаги мазкур ваколатхонанинг “Имом Хумайний (ра)” номидаги ижтимоий залида ҳаж бўйича ўқув машғулоти бўлиб ўтди.



Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Африка минтақасидаги бўлими хабар беришича, ушбу ўқув машғулотида Нигериянинг турли минтқаларидан келган 30 нафардан ортиқ бўлғуси ҳожилар иштирок этиб, ҳаж амалини бажариш тартиби ва қоидалари билан танишдилар.


Эрон ислом жумҳуриятининг Маданият ваколатхонаси Каъбатуллоҳ, ҳажари Исмоил ва мақоми Иброҳим макетларини тайёрлаш ва иштирокчиларга эҳром либосларини бериш билан уларга ҳаж амалини бажариш тартиб –интизомини амалий равишда ўргатди.


1286649


captcha