Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Европа минтақасидаги бўлими хабар беришича, Чеченистон Мусулмонлари Диний идорасининг матбуот хизмати 16 –сентябр куни ушбу хабарни эълон қилиш билан бирга илова этдики, бу муносабат ила Чеченистон пойтахти Грозний шаҳрида республика президенти Рамазон Қодиров, шунингдек давлат ва диний идоралар масъуллари иштирокида кенг тадбир ўтказилди ва унда Рамли Қодиров қуръоний масалалар бўйича мутахассислар ва дин уламоларининг турли саволларига жавоб берди.
Қайд этиш керакки, бундан олдин Чеченистон президентининг Оиша, Ҳетмат ва Аҳмад исмлари фарзандлари ҳам Қуръони каримни ёдлашган эди ва бугунги кунда эса унинг Али ва Одам исмли кичик болалари ҳам Қуръонни ёдлаш арафасида турибди.
Шу нарсани ҳам қайд этиш ўринлики, ҳозирги пайтда Чеченистонда республика президентининг ташаббуси ила тўртта Қуръон ҳофизларини тайёрлаш мактаби фаолият кўрсатмоқда ва бугунги кунгача ушбу мактабларни 123 нафар ўқувчи битирган.
1289262